Гулчиликдан уч юз миллион сўм даромад

Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Андижонда томорқадан унумли фойдаланиш бўйича ўзи хос тажриба мактаби яратилган. Шу боис ҳар бир қарич ернинг ўз ҳисоби бор. Мисол учун, Шаҳрихон туманидаги «Янги» маҳалласида яшовчи Дилмуроджон Аҳмедовни олайлик. У ўзи яшаб турган ҳовлида 12 сотихдан иборат иссиқхона барпо этдию, ишлари ҳам юришиб кетди.
— Маҳалламиздаги ҳар бир хонадоннинг қўшимча даромад манбаи мавжуд, — дейди Д. Аҳмедов биз билан суҳбатда. — Кимдир чорвачилик билан шуғулланса, бошқа биров узумчиликнинг ҳадисини олган. Шахсан мен гулчилик билан шуғулланаман. Кўпчилик бу соҳа фақат баҳорда даромад беради, деб ўйлашади. Аксинча, харидорлар йил давомида аримайди.
Дилмуроджон парваришидаги гуллар тури юздан ортди. Эътиборли жиҳати шундаки, у ҳовлидан ташқарига чиқмай туриб, қўшни давлатларга экспорт фаолиятини йўлга қўйган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг