Грета Тунберг яна Ғазога денгиз орқали етиб бора олмади
Швециялик экологик фаол Грета Тунбергнинг Ғазо секторига денгиз орқали етиб боришга қаратилган уриниши яна амалга ошмади. Бу ҳақда Global Sumud Flotilla маълум қилди.
Маълумотларга кўра, флот ҳаракатига ноқулай об-ҳаво шароити тўсқинлик қилган. 31 август куни Барселонадан чиқиб кетган 20 га яқин кема қисқа вақтдан сўнг йўлни тўхтатиб, шторм сабаб портга қайтиб келган.
«Барча иштирокчилар хавфсизлиги ва миссиямизнинг муваффақиятини таъминлаш учун ана шундай қарор қабул қилдик», — дейилади ташкилот баёнотида.
Айни вақтда фаоллар қачон яна Ғазога йўл олишга уриниши ҳақида маълумот берилмаган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил июнь ойида Грета Тунберг ва турли мамлакат фаоллари «Мадлин» яхтаси орқали Ғазо секторига етиб боришга ҳаракат қилган эди. Бироқ кемани Исроил ҳарбийлари тўхтатиб, ундаги фаолларни қўлга олган ва мамлакатдан депортация қилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг