Green Card учун рўйхатдан ўтиш бошландими?
Иллюстратив фото
Ижтимоий тармоқларда 2027 йилги Diversity Visa (Green Card) дастурида рўйхатдан ўтиш бошлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги элчихонаси мазкур хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.
«DV-2027 учун рўйхатдан ўтиш аллақачон бошлангани ҳақидаги ёлғон маълумотлар, шунингдек, ғолиб бўлиш имкониятингизни ошира олишини даъво қилувчи шахслар ва хизматлар ҳақида хабарлар тарқалган. Булар ҳақиқатга тўғри келмайди», дейилади элчихона хабарида.
Қайд этилишича, DV-2027 учун рўйхатдан ўтиш муддатлари ва бу йилги ариза топшириш жараёнидаги ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотлар аниқ бўлиши билан Давлат департаменти томонидан эълон қилинади.
Жорий йилнинг сентябрь ойида АҚШ Давлат департаменти Green Card номи билан машҳур бўлган Diversity Visa лотереясида рўйхатдан ўтиш учун янги тўлов жорий этилганини маълум қилди.
Унга кўра, 16 сентябрдан бошлаб ариза топшириш учун 1 долларлик йиғим амал қилади. Шу билан бирга, лотереяда ғолиб чиққанлар визани кейинчалик расмийлаштириш учун тўлайдиган 330 доллар миқдоридаги тўлов ўзгаришсиз қолади.
Расмий изоҳда айтилишича, янги йиғим система хизмат кўрсатиш, маълумотларни сақлаш, автоматик саралаш ва хавфсизлик текширувлари билан боғлиқ харажатларни қоплашга хизмат қилади. Шунингдек, у сохта ва фирибгарлик аризаларини камайтириши кутилмоқда. Йиғим йилига тахминан 25 миллион доллар қўшимча даромад келтириши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- Ўзбекистонда илмий лабораторияларнинг сунъий интеллектга асосланган ягона илмий платформаси ишга туширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг