«Google»га тегишли компания Исроилдаги фаолиятини тўхтатди
«Google»нинг соғлиқни сақлаш ва маълумотлар билан шуғулланувчи Verily компанияси Исроилда тадқиқот ва ишланмалар марказини очганидан уч йил ўтиб, ўз фаолиятини якунламоқда. Бу ҳақда «The Guardian» хабар берди.
Манбага кўра, Хайфа ва Тел-Авив шаҳарларида жойлашган «Verily» компанияси ходимлари 2024 йилнинг учинчи чорагида ишдан бўшатилиши кутилмоқда. Компания ёпилиш сабабини Ғазодаги уруш билан боғлиқ эмаслиги, балки, ўз стратегиясини асосий маҳсулотлар ва лойиҳаларга қайта йўналтиришга уриниш сифатида баҳолаган.
Маълумот учун, 2021 йилда «Verily» Исроилда ўзининг биринчи илмий-тадқиқот марказини очди ва маҳаллий касалхоналар ва соғлиқни сақлаш ташкилотлари билан ҳамкорлик қилишини эълон қилди.
Компания вакилига кўра, шу вақт ичида жамоа биотиббиёт муаммоларини сунъий интеллект ёрдамида ҳал этишга эътибор қаратиб, муҳим янгиликлар амалга оширган ва кўплаб ютуқларга эришган. Унинг қўшимча қилишича, компания бу ишларни келгусида АҚШда давом эттиради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ўзбекистонда наркожиноятлар сони 5 йилда 103 фоизга ошди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг