Google: Android’да тасдиқланмаган дастурчиларнинг иловаларини ўрнатиш тақиқланади

Google келаси йилдан бошлаб сертификатланган Android қурилмаларига фақат верификациядан ўтган дастурчилар тайёрлаган иловаларни ўрнатишга рухсат беришини маълум қилди. Бу ҳақда компания вице-президенти Сюзанна Фрейга таяниб, ТАСС хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, янги тартиб фойдаланувчиларни хакерлар ҳужумидан ҳимоя қилишга қаратилган.
— Хакерлар ўзларини дастурчи сифатида кўрсатиб, ишонч уйғотадиган иловалар яратмоқда. Бундай дастурлар орқали улар фойдаланувчиларнинг молиявий маълумотларини ўғирлаш ва бошқа ҳужумларни амалга оширишга уринмоқда, — деди Фрей.
Google таҳлилига кўра, зарарли дастурлар интернетдаги учинчи томон манбаларида Google Play’га қараганда 50 баравар кўпроқ учрайди.
Шу билан бирга, дастурчилар ўз иловаларини хоҳласа бошқа онлайн ресурслар ёки мустақил иловалар дўконлари орқали тарқатишда давом этиши мумкинлиги ҳам қайд этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг