Гондурасда самолёт ҳалокатга учради. Қурбонлар бор
Фото: FOTODOM
Гондурас ғарбидаги Роатан оролида самолёт қулаши оқибатида 12 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Гондурас миллий полицияси маълум қилди.
«Роатан оролидаги авиаҳалокатда 12 киши ҳалок бўлди, беш киши тирик қолди», — дейилади хабарда. Манбага кўра, ҳозирда қутқарувчилар самолёт бортида бўлган яна бир одамни қидирмоқда.
Аввалроқ, “La Prensa” газетаси Ислас-де-ла-Бай департаменти губернатори Уго Варелага таяниб, бортида 15 йўловчи бўлган “Ланха” авиакомпанияси самолёти Гондурас ғарбидаги Роатан оролида жойлашган аэропортдан ҳавога кўтарилгандан сўнг дарҳол денгизга қулаганини хабар берганди. Самолёт Ла-Сейба шаҳрига учиб кетаётган бўлган.
Полициянинг маълум қилишича, самолёт механик носозлик туфайли ҳалокатга учраган. У учиш-қўниш йўлагидан бир километр узоқликда қулаган.
Авиаҳалокатда Американинг энг машҳур мусиқачиларидан бири Аурелио Мартинес ҳам ҳалок бўлган.
«Гондурасдаги Гарифуна мусиқасининг энг буюк ижрочиларидан бири Аурелио Мартинес Суазо бугун кечқурун Роатан оролида юз берган авиаҳалокат қурбонларидан бири бўлди», — дейди Роатан касалхонаси директори Рут Качо.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг