GM Uzbekistan Қозоғистонга тайёр Nexia R3 автомобилларини етказиб беради
GM Uzbekistan Қозоғистонга Nexia R3 комплектларни мунтазам етказиб беради.
“16 март куни GM Uzbekistan Қозоғистонга автомобилларнинг биринчи партиясини экспорт қилди. Компания Костанай(Қозоғистон) шаҳридаги “СариаркаАвтоПром” заводида йирик узатмали йиғиш учун Nexia R3, шунингдек, “Равон Моторс Казахстан” дилерига тайёр R4 модели экспортини амалга оширади”, - дея маълум қилди GM Uzbekistan.
Бундан ташқари, компания йил бошидан буён Афғонистон ва Тожикистонга автомобиллар экспорт қилишни бошлади.
Эслатиб ўтамиз, “СариаркаАвтоПром” корхонасида 2017 йилдан Ravon Nexia R3 седанини йиғиш йўлга қўйилган эди. Унинг қувватига йилига 3 мингга яқин автомобилга тенг. Истиқболда ушбу кўрсаткични ошириш имконияти ҳам назарда тутилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Саида Мирзиёева Брюсселда Европа Иттифоқи комиссари билан учрашди
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг