Глобал исиш янада ҳалокатли ёғингарчиликларга олиб келади
Фото: Reuters
Иқлим ўзгариши ёғингарчилик миқдорининг ортишига ва сув тошқинларининг тез-тез содир бўлишига олиб келади, бироқ бу ҳодисаларнинг характери ёмғирларнинг давомийлигига боғлиқ.
Австриялик олимлар мамлакатнинг турли иқлим ҳудудларида юз йилдан ортиқ об-ҳаво кузатувларини таҳлил қилиб, шундай хулосага келишди. Тадқиқот бир неча соат давом этадиган қисқа муддатли ёмғирлар ҳароратнинг кўтарилишига, айниқса, сезгир бўлишини кўрсатди. Сўнгги 30-40 йил мобайнида бундай ёғингарчилик интенсивлиги 15 фоизга ошгани иқлим моделларининг прогнозларини тасдиқлайди. Бу иссиқ ҳаво намликни кўпроқ сақлаб туришга қодирлиги, шунингдек, атмосфера тизимида энергиянинг ортиши билан боғлиқ.
Шу билан бирга, сурункали, кўп кунлик ёғингарчилик маълум бир жойга хос ҳарорат ўзгаришига эмас, балки Эль-Ниньо феномени каби глобал иқлим ўзгаришларига боғлиқ. Уларнинг исиш билан алоқадорлиги бирмунча мураккаб ва камроқ башорат қилинади.
Шундай қилиб, иқлим ўзгариши турли хил ёғинларга турлича таъсир кўрсатади. Қисқа муддатли жала янада кучли ва хатарли бўлиб, тўсатдан рўй берадиган сув тошқини ва вайронагарчилик хавфини оширади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг