Глобал экологик ва сув муаммоларига илмий ёндашув
Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”
Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтининг 100 йиллиги муносабати билан институтда «Марказий Осиёнинг глобал экологик ва сув муаммоларини ҳал қилишда илмий ёндашувлар» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди.
Халқаро илмий-амалий конференцияда соҳага алоқадор вазирлик идоралар раҳбарлари ҳамда 20 дан ортиқ хорижий давлатлардан сув масалалари бўйича олим ва экспертлар иштирок этишди.
Анжуманда «Трансчегаравий ҳамкорлик, энергия ва сув ресурсларидан самарали фойдаланишнинг илмий-амалий ечимлари», «Сув тежовчи суғориш технологияларида самарадорлик ва илмий ёндашувлар», «Сув хўжалигида ислоҳотлар, инновация ва рақамли технологияларнинг аҳамияти» ва «Иқлим ўзгариши шароитида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашнинг илмий асослари» мавзуларида маърузалар тингланди.
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва илмий жамоатчилик томонидан сув хўжалиги соҳасида кўп йиллик меҳнатлари ва соҳани илмий-инновацион ривожланишига қўшга катта ҳиссаси учун қатор олим ҳамда мутахассислар муносиб тақдирланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг