Ғиждувонда маданият маркази барпо этилмоқда
Истам ИБРОҲИМОВ/«Халқ сўзи». Нечоғли ғайритабиий туюлмасин, шу пайтга қадар Ғиждувонда маданият маркази йўқ эди. Ниҳоят, туман маданият соҳаси ходимларининг, санъатсеварларнинг кўп йиллик орзуси ушаладиган бўлди. Чорсу маҳалласида қўш қаватли замонавий бино қад ростлаяпти.
— Маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш, аҳолининг бўш вақтини мазмунли ташкил этишда бу марказ алоҳида ўрин тутади, — дейди маданият соҳасида узоқ йиллардан буён фаолият кўрсатиб, элда обрў-эътибор топган меҳнат фахрийси Ражаб Авезов. — Қолаверса, бу марказ ёшларнинг иқтидорини юзага чиқаришда асқатади. Умид қиламизки, маданият ва санъат соҳасидаги энг яхши анъаналарнинг давомчилари майдонга чиқади.
Яқин кунларда фойдаланишга топширилиши кутилаётган марказда халқ ҳаваскорлик жамоалари, ёшларнинг амалий ва тасвирий санъат соҳасида ўз маҳоратларини оширишлари учун зарур барча қулайликлар яратиляпти. Салкам бир гектарли марказда кинотеатр, томоша зали, турли тўгараклар фаолият юритади. Бу ерда бир пайтнинг ўзида 200 нафардан зиёд ўғил-қиз маданият ва санъатнинг у ёки бу йўналиши билан шуғулланиши мумкин. Ўттиз нафарга яқин ижодий ходим, педагог уларга сабоқ беради.
Таъкидлаш керакки, бу иншоот давлатимиз раҳбарининг 2024 йилнинг 31 май – 1 июнь кунлари Бухоро вилоятига қилган ташрифи самарасидир. Ўшанда Президентимиз Ғиждувонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, туман марказининг меъморий қиёфасини янгилаш юзасидан тегишли топшириқлар берган, «Бухоро агрокластер» пахта-тўқимачилик кластерининг маданият маркази барпо этиш борасидаги ташаббусини қўллаб-қувватлаган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг