«Ғишткўприк» чегара божхона пости 4 ойга ёпилади

Foto: Davlat bojxona qoʻmitasi matbuot xizmati
«Ғишткўприк» чегара божхона пости 2025 йилнинг 5 февраль кунидан эътиборан 4 ойга ёпилади. Бу ҳақда Божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, чеклов мазкур постдаги улкан қурилиш ва реконструкция ишларини мантиқий ниҳоясига етказиш мақсадида амалга оширилмоқда. Хусусан, постда вақтинчалик биноларни демонтаж қилиш, ҳудудни ободонлаштириш, постга туташ ҳудудда зарур инфратузилмани ташкил этиш назарда тутилган.
Шу муносабат билан «Ғишткўприк» чегара пости орқали ҳаракатланаётган фуқаролар ва транспорт воситаларининг ҳаракати 2025 йилнинг 5 февраль кунидан «Навоий» чегара божхона постига йўналтирилади.
Жисмоний шахслар, енгил автомобиллар ва автобуслар ҳаракати учун қулай бўлишини таъминлаш мақсадида «Навоий» чегара божхона постида юк автотранспорт воситалари ҳаракати чекланади.
Маълумот учун, «Навоий» чегара божхона пости ҳам Тошкент вилоятининг Тошкент туманида жойлашган бўлиб, «Ғишткўприк» постига яқин ҳудуд ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг