Гидропоника​ Навоийда​

12:01 13 Ноябрь 2019 Жамият
1995 0

Навоий вилояти Кармана туманида гидропоника усулида маҳсулот етиштиришга ихтисослашган иссиқхона ишга туширилди.

“Zarafshan Golden Group” компанияси томонидан барпо этилган иссиқхона “Serasan Yapi Teknik” қишлоқ хўжалиги ва инжиниринг иссиқхоналар маркази томонидан замонавий технологиялар билан жиҳозланди.

Аслида гидропоникани кўпам замонавий,деб бўлмайди. Боиси, Вавилондаги осма ҳамда Марказий Америкадаги Ацтекларнинг сузувчи боғлари гидропоника ниҳоятда қадим тарихга эга эканлигидан далолатдир.

Ўтган минг йилликларда эса зироатчиликнинг бу усули ҳам такомиллашди.

Гидропоника усулида минерал озуқа ва кислород тўғри ўсимлик илдизига етказилади, - дейди “Zarafshan Golden Group” компанияси раҳбари Улуғбек Файзиев. – Шунингдек, ушбу усулда тупроқдан фойданланмаслик, шўр ва ерости сувлари яқин ерларда маҳсулот етиштириш учун қулайлик яратади.

Шунингдек, иссиқхонада етиштирилаётган ўсимликларлар табиий биологик, яъни асалари ёрдамида чанглатилади. Бунинг учун Туркиядан мингдан ортиқ асалари келтирилди.

Мажмуанинг умумий майдони қарийб 3,5 гектар бўлиб, унинг 3,20 гектарини ишлаб чиқариш, 0,25 гектарини эса хизмат кўрсатиш иншоотлари ташкил этади. Иссиқхонада шу кунларда помидор етиштирилиб, технология асосида унинг ҳар бир гектаридан ўртача250 тонна ҳосил йиғиштириб олиш мўлжалланмоқда. Маҳсулотнинг 600 тоннасини эса Қозоғистон ва Россия давлатларига етказиб бериш бўйича ҳамкорлар билан шартнома имзоланган.

Энг муҳими, иссиқхона фаолиятини бошлаши туфайли 50 нафар киши иш билан таъминланди.

Темур ЭШБОЕВ,
(“Халқ сўзи”).

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?