Германиядан ғалаба, марказий ўйинда дуранг
Кеча, 14 ноябрь куни Европа минтақасида Жаҳон чемпионати саралаш босқичининг навбатдаги тур учрашувлари бўлиб ўтди. Куннинг эътиборли баҳсларидан бири Германия терма жамоаси билан Люксембург ўртасида кечди.
Учрашув 0:2 ҳисобида меҳмонлар фойдасига якунланди. Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади.
Иккинчи бўлим бошида «Ньюкасл» ҳужумчиси Ник Волтемаде ҳисобни очди. Орадан йигирма дақиқа ўтиб, Волтемаде ўзи иккинчи голни ҳам уриб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Учрашув айнан шу ҳисобда якун топди.
Мазкур ғалаба эвазига Германия терма жамоаси очколарини 12 тага етказди ва тўплар нисбати ҳисобига кўра гуруҳда пешқадамлик қилмоқда. Люксембург эса кетма-кет бешинчи бор мағлубиятга учраркан, мундиал йўлланмаси учун курашдан чиқиб кетди.
Гуруҳда биринчи ўрин тақдири 18 ноябрь куни Лейптсигда бўлиб ўтадиган Германия — Словакия учрашувидан кейин маълум бўлади.
Люксембург — Германия 0:2
Голлар: Волтемаде 49, 69
Люксембург: Мори, Кораcз, Жанс, Cарлсон, Бонерт, О. Тилл, Мартинс (Курчи, 80), Барреиро, Дардари (С. Тилл, 88), Синани, Олсен (Эмбало, 80)
Германия: Бауманн, Таҳ (Тҳиав, 79), Баку, Антон, Раум, Павловиc, Горетзка (Нмеча, 53), Санé, Виртз, Гнабрй, Волтемаде
Марказий ўйинда дуранг натижа
Куннинг марказий баҳси Варшавадаги Миллий стадионда бўлиб ўтди. Унда Полша терма жамоаси Нидерландия жамоасини қабул қилди.
Саралаш тугашига икки тур қолган бир вақтда Нидерландия 16 очко билан гуруҳда пешқадам эди. Шу боис мезбонларни фақат ғалаба қаноатлантирарди. Бироқ Роберт Левандовски бошчилигидаги жамоа бу вазифани бажара олмади.
Учрашувнинг 43-дақиқасида «Кöлн» ҳужумчиси Якуб Камински ҳисобни очди. Танаффусга шу ҳисобда чиқилди.
Иккинчи бўлим бошида эса Нидерландия терма жамоаси етакчиси Мемпҳис Депай ҳисобни тенглаштирди. 1:1 ҳисоби учрашув охиригача ўзгармади.
Польша — Нидерландия 1:1
Голлар: Камински 43 — Депай 47
Польша: Грабара, Cаш (Всзолэк, 81), Кедзиора, Cиолковски, Кивиор, Скурас, Сзймански (Капуста, 13), Зиэлински, Залевски (Гросиcки, 82), Камински, Левандовски
Нидерландия: Вербругген, Тимбер, Геэртруида (ван Ҳеcке, 74), Тимбер, ван Дижк, ван де Вен, Гравенберч (Счоутен, 89), Клуиверт (Реижндерс, 74), Мален, Депай, Гакпо
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Рамазон ва тиббий ёндашув: кимлар эҳтиёт бўлиши керак?
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг