Германиядаги темир йўл бекатларида аҳвол кескин ёмонлашмоқда — BILD

16:24 25 Ноябрь 2025 Дунё
362 0

Германия ички ишлар вазирлиги берган ҳисоботга кўра, мамлакатдаги темир йўл бекатларида аҳвол кескин ёмонлашмоқда. Бу ҳақида BILD нашри маълум қилди.

Унда айтилишича, мамлакатдаги темир йўл бекатларида бир кунда мингдан ортиқ жиноятлар содир бўлмоқда. Маълумот учун, Германия бўйлаб 5 минг 700 та бекат ва поездларда ўтган йил давомида 381 минг 894 та жиноят рўйхатга олинган.

Расмийларнинг билдиришича, айни пайтга келиб, рўйхатга олинган жиноятларнинг умумий сони 10,1 фоизга камайган, бироқ оғир тоифадаги жиноятлар сони ошиб бормоқда.

Жумладан, темир йўл станцияларида жинсий зўравонлик ҳолатлари кескин кўпайган. Хусусан, 2024 йил давомида мамлакат бўйлаб темир йўл бекатларида 2 минг 262 та жинсий зўравонлик ҳолатлари қайд этилган. Бу кўрсатгич 2023 йилга нисбатан 19,2 фоизга кўп. Бу кунига ўртача олтита шу каби жиноятлар содир бўлаётганини англатади.

Бундан ташқари, Германия ички ишлар вазирлиги ҳисоботида жинсий тажовуз, зўрлаш ва вояга етмаганларга қарши жиноятлар ҳам рўйхатга олинган.

«Темир йўл вокзалларида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ходимларга ҳужум қилиш ҳолатлари ҳам ортиб бормоқда. Зўравонлик жинояти йўловчиларнинг хавфсизлигига узоқ муддатли салбий таъсир кўрсатади», — дейди таҳлилчилар.

Таҳлиллар давомида маълум бўлишича, темир йўл станцияларида қайд этилган 27 мингдан ортиқ зўравонликларнинг қарийб 60 фоизида жисмоний жароҳат етказиш ҳолатлари аниқланган. 609 та ҳолатда эса пичоқ ишлатилган. Таҳлилчилар жиноятчиликнинг кўпайиши нафақат йирик шаҳарларга, балки кичикроқ вокзалларга ҳам таъсир кўрсатаётганини билдирган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер