Германияда Ўзбекистон тўқимачилик саноати кунлари бўлиб ўтди
Шу -йилнинг 28 август — 2 сентябрь кунлари Германия бўйлаб Ўзбекистон тўқимачилик саноати кунлари ўтказилди.
“GUZ Partners” ҳамкорлик лойиҳаси доирасида ўтказилган мазкур тадбирлар “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ва Германиянинг трикотаж ишлаб чиқарувчилар конфедерацияси (Gesamtmasche), Ўзбекистон элчихонаси кўмагида ташкил этилди. Унда 15 дан ортиқ миллий тўқимачилик корхоналари вакиллари иштирок этди.
Ўзбекистон тўқимачилик саноати кунлари доирасида “Ўзбекистон-Германия” тўқимачилик форуми, “В2В” шаклидаги учрашувлар уюштирилди. Шуни алоҳида қайд этиш керакки, Штутгарт, Албштад, Бёнингхем, Хейлброн ва Франкфурт шаҳарларида бўлиб ўтган тадбирларда жами 60 дан зиёд немис корхоналари фаол қатнашди.
Тадбирларда “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси мутасаддилари, Ўзбекистон элчиси, Германия трикотаж ишлаб чиқарувчилари конфедерацияси, Германия тўқимачилик ускуналари ишлаб чиқарувчилар ассоциацияси раҳбарлари сўзга чиқиб, мамлакатимизнинг тўқимачилик саноатидаги ислоҳотлар ва икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари, ўзбек тўқимачилик маҳсулотларининг Европа бозорига етказиб бериш имкониятлари хусусида тўхталдилар.
Музокаралар натижасида машҳур немис брендларини жалб қилиш ва ўзбек тўқимачилик маҳсулотларини Европа бозорига етказиб бериш бўйича Германиянинг йирик “Würth Modyf”, “FALKE” ва “Lidl” компаниялари ҳамда “ELMOD” ритейлери билан келишиб олинди. Шунингдек, “Nina Von C” брендининг Ўзбекистонда янги ишлаб чиқариш фабрикасини ишга тушириш ва мазкур ёрлиқ остидаги маҳсулотларни Европа бозорига етказиб бериш бўйича келишувларга эришилди.
Бундан ташқари, трикотаж ишлаб чиқариш учун малакали технолог мутахассисларни тайёрлашга ихтисослашган Германия олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, онлайн вебинар ва ўқув курсларини ташкил этиш бўйича бир тўхтамга келинди.
Ўзбекистон делегацияси аъзолари, шунингдек, “Helaba Bank”, “OddoBank” ва “LBBW Bank” банклари раҳбарлари билан музокаралар ўтказишди. Учрашувлар давомида германиялик ишлаб чиқарувчилар билан амалга ошириладиган янги тўқимачилик лойиҳаларини ҳаётга татбиқ этишни молиялаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг