Германияда отишма юз берди. Қурбонлар бор

16:44 03 Октябр 2024 Дунё
327 0

Фото: AP

Германия жануби-ғарбидаги Баден-Вюртемберг федераль ери Гоппинген шаҳридаги барлардан бирида содир бўлган отишмада бир киши ҳалок бўлган, икки киши тан жароҳати олган. Бу ҳақда маҳаллий “Bild” нашри хабар тарқатди.

“Бир нечта қўнғироқ қилувчилар полицияга Гоппинген шаҳридаги Гартенстрассе кўчасидаги барда ўқ узилгани ҳақида хабар беришди. Биринчи патрулчилар воқеа жойига шошилишди. У ерда полиция уч нафар ярадорни ўқ жароҳатлари билан топди. Улардан бирига ёрдам жуда кеч келди. 29 ёшли эркак жойида вафот этди, яна икки жабрланувчи шифохонага етказилди”, дейилади манбада

Қайд этилишича, воқеа чоршанба куни маҳаллий вақт билан соат 22.00 лар атрофида юз берган. Ўт очган шахс воқеа жойидан қочиб кетган ва у қора кийимда бўлгани маълум. Жиноятчи айнан кимга қарата ўқ узгани, унинг қурбонлар ва яраланганлар билан қандай муносабатда бўлганлиги ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. Полиция тергов олиб бормоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?