Германия ва Англия давлатларига фуқароларни ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Самарқанд ва Тошкентда фуқароларни чет давлатларга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Департаментнинг Самарқанд шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «С.С» МЧЖ таъсисчиси О.Ў. ва иш бошқарувчиси С.Р. интернет ижтимоий тармоғида хорижий давлатларга ишга юборишлари ҳақида эълон бериб, 6 нафар фуқарони Германия ва Англия давлатларига ишга юборишлари эвазига уларнинг жами 12 700 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Учтепа тумани бўлими, ДХХ ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Е.М. фуқаро И.С. ва унинг 4 нафар танишларини 12 000 АҚШ доллари эвазига Германия давлатига бориши учун виза олиб беришини айтиб, шундан 6 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлар ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг