Германия фуқаролари 16 ёшга тўлмаган болалар учун ижтимоий тармоқларни тақиқлашни қўллаб-қувватлайди
Германия фуқароларининг аксарияти 16 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлашни қўллаб-қувватлайди, деб хабар бермоқда BILD нашри.
Маълумки, аввалроқ, Австралияда 16 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқланган эди. Германияда ҳам 16 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини тақиқлаш ғоясини қўллаб-қувватлаш тобора ортиб бормоқда.
INSA институти томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, фуқароларнинг 60 фоизи бундай тақиқни қўллаб-қувватлаган. 24 фоизи қарши чиққан, яна 16 фоизи эса бунга аҳамият бермаслигини ёки жавоб бера олмаслигини айтган.
Сўровномада қатнашган 30 ёшдан ошганлар орасида кўпчилик тақиқни қўллаб-қувватлаган. 30 ёшгача бўлганлар орасида эса 40 фоиз инсонлар мазкур тақиқни ёқлаб овоз берган, 37 фоизи эса розилик билдирмаган.
Маълумот учун, Австралияда шу ҳафтадан бошлаб 16 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларга TikTok, Instagram, Facebook, YouTube, Snapchat, Х ва бошқа платформаларда аккаунтларга эга бўлишни тақиқловчи қонун кучга кирди. Компаниялар фойдаланувчиларнинг ёшини тасдиқлашлари ва вояга етмаганларнинг мавжуд аккаунтларини ўчиришлари шарт. Қонунбузилиш ҳолати кузатилган тақдирда 50 миллион Австралия долларигача жарима белгиланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг