Ғазо тўғрисидаги янги сулҳ бўйича нималар маълум?

20:01 01 Июнь 2024 Дунё
815 0

АҚШ президенти Жо Байден жума куни Исроил асирларни озод қилиш эвазига янги Ғазо сулҳини таклиф қилгани ва бу можарога барҳам беришнинг энг яхши йўли эканини айтди.

Байден томонидан илгари сурилган янги таклиф уч босқичдан иборат.

Биринчи босқич:

Сулҳнинг биринчи босқичи 6 ҳафта давомида ўт очиш тўхтатилиб, шу давр ичида Исроил кучлари Ғазодан тўлиқ чиқиб кетади. Ҳудудда сақланаётган исроиллик асирлар, жумладан, кексалар ва аёллар фаластинлик маҳбусларга алмаштирилади. Шунингдек, Фаластинлик тинч аҳоли Ғазо шимолига қайтади ва уларга ҳар куни 600 та юк машинасида инсонпарварлик ёрдами етказилади.

Шунингдек, иккинчи босқичда ҲАМАС гуруҳининг фаолияти бутунлай тўхтатилиши муҳокама қилинади. Сўннги босқич эса Ғазони қайта қуриш режаси ва узоқ муддатли сиёсий ечим топишдан иборат.

ҲАМАС гуруҳи Байденнинг сўзлари ва унинг доимий ўт очишни тўхтатиш, Исроил кучларини Ғазо секторидан олиб чиқиш, Ғазони қайта қуриш ишларини бошлаш ҳамда маҳбуслар алмашинуви ҳақидаги чақириғини олқишлаган. Исроил келтирилган мажбуриятларни бажарса, ҲАМАС тинчлик ўрнатилишига тайёрлигини билдирди.

Таҳлилчиларга кўра, АҚШ ҳам Исроил ҳам ҲАМАСнинг сиёсий фаолияти тугатилишидан манфаатдор. Шу билан биргаликда сулҳ шартлари гуруҳ иштироки билан амалга оширилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?