Ғазо секторида ҳалок бўлганлар сони 9227 нафарга етди
Фото: Anadolu Agency
Шу йилнинг 7 октябрь куни Яқин Шарқда навбатдаги эскалация бошланганидан бери Ғазо секторида ҳалок бўлганларнинг умумий сони 9227 нафарга етди.
Бу ҳақда “Al Jazeera” телеканали Фаластин анклавининг соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб хабар берди.
Расмий идора маълумотларига кўра, қурбонлар орасида 3826 нафар бола ва 2405 нафар аёл бор. Яна камида 23 516 киши тан жароҳати олган.
Аввалроқ, Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўзининг “Телеграм” ижтимоий тармоғидаги каналида 7 октябрдан буён Ғарбий Соҳилда ҳалок бўлган фаластинликлар сони 143 нафарга етганини маълум қилган эди.
Ғазо секторидаги қарама-қаршилик шу йилнинг 7 октябрь куни бошланди. Шу куни эрталаб ҲАМАС Исроилга қарши “Ал-Ақса тўфони” деб номланган ҳарбий операция бошлади ва ҳаводан зарбалар берди. Минглаб жангарилар яҳудийлар давлати ҳудудига бостириб кириб, ўнлаб ҳарбий техника ва юздан ортиқ инсонни гаровга олди.
Шундан сўнг Исроил Бош вазири Бинямин Нетаньяху мамлакат уруш ҳолатида эканлигини эълон қилди. Мамлакат мудофаа кучларининг жавоб операцияси “Темир қиличлар” деб аталди ва унинг мақсадларидан бири ҲАМАСни йўқ қилиш ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг