Газ ва «свет»дан ноқонуний фойдаланган фуқаролар давлат ва жамиятга қарийб 500 миллион сўм зарар етказди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳри бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Унда айтилишича, ўтказилган терговга қадар текширув давомида фуқаро Ғ.С. «Чорбахосса» МФЙ ҳудудидаги новвойхонада тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 200 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги фош қилинган.
Шу каби яна бир ҳолат департаментнинг Сардоба тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ҳам аниқланган.
Унга кўра, фуқаро «Б.С.» фермер хўжалиги масъул шахслари тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 128 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги маълум бўлган.
Бундан ташқари, департаментнинг Тошкент тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ЯТТ «Д.Д.» хонадонидаги новвойхонасида тижорат мақсадида газ тармоғига тўғридан-тўғри уланиб, 127,3 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг