Ғарб Россия геосиёсий таъсир учун курашда ғалаба қозонаётганини маълум қилди

17:52 05 Август 2025 Дунё
173 0

Иллюстратив фото

Россия таъсир ўтказиш учун узоқ муддатли геосиёсий курашда ғалаба қозонмоқда. Худди шундай нуқтаи назарни “Bloomberg” ёзмоқда.

Манбага кўра, санкциялар Россия иқтисодиётига зарар етказган, бироқ бу билан Вашингтон стратегик мақсадларига эриша олмаган.

Мақолада айтилишича, Москва Корея Халқ Демократик Республикаси, Эрон ва Хитой билан ҳамкорликни мустаҳкамлаган, муқобил тўлов тизимлари орқали долларнинг ролини пасайтирган. Бундан ташқари, Россия АҚШнинг Африка ва Яқин Шарқдаги позициясини заифлаштирган.

“Bloomberg”нинг қўшимча қилишича, Оқ уйнинг Украина инқирози бўйича дастлабки стратегияси АҚШ позициясининг заифлигини кўрсатган.

Бир кун аввал АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Темми Брюс Қўшма Штатлар Россия ва унинг савдо ҳамкорларига қарши янги санкциялар жорий этилишининг барча мумкин бўлган салбий оқибатларини, шу жумладан, Қўшма Штатларнинг ўз манфаатларига зарар етказиши мумкинлигини ҳисобга олганини айтганди.

Унинг қўшимча қилишича, АҚШ президенти Дональд Трамп ўз-ўзидан қарорлар қабул қилмайди ва бундай оқибатлар, жумладан, Вашингтон манфаатларига зид бўлган оқибатлар бошиданоқ эътиборга олинган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?