Ғалла экиш мавсумида қатнашаётган техникалари мавсумга тайёрми?
Архив сурат
2024 йил ҳосили учун ғалла экишга ерларни тайёрлаш ишларида 3 ярим минг дона ҳайдов тракторлари ва 2 минг 588 дона ер текислагичлар, шунингдек, 1 минг 107 дона ғалла экиш сеялкалари ҳамда 10 мингдан ортиқ ғўза қатор ораларига буғдой экадиган культиватор мосламалари қатнашмоқда.
“Ўзагроинспекция” Ахборот хизмати томонидан маълум қилинишича, Инспекция томонидан ушбу қишлоқ хўжалиги техникаларининг техник ҳолати тўлиқ техник кўрикдан ўтказилган.
Мавсумда қатнашаётган техникаларнинг деярли 60 фоизини охирги 5 йилда ишлаб чиқарилган техникалар ташкил этади.
Кузатишлар шуни кўрсатмоқдаки, кейинги йилларда ғалла экиш ишларида юқори унумли дон экиш сеялкалари ёрдамида экиш ишларини бажариш салмоғи ортиб бормоқда.
Хусусан, 2023 йил давомида хорижий давлатларда ишлаб чиқарилган 80 донадан ортиқ юқори унумли дон экиш сеялкалари харид қилинди. Натижада мазкур дон экиш сеялкалари ёрдамида уруғни майдон бўйлаб тенг тақсимлаш ва бир хил чуқурликка экиш имконияти мавжуд бўлди.
“Ўзагроинспекция” томонидан 2024 йил ҳосили учун ғалла экиш мавсумида қатнашаётган қишлоқ хўжалиги техникаларининг техник ҳолати ва улардан самарали фойдаланилиши устидан доимий назорат ўрнатилган бўлиб, ушбу ишлар мавсум якунига қадар давом эттирилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг