ФВВ фуқаролардан хавотирга тушмасликни сўради

Фото: Telegram
Ижтимоий тармоқларда Ерда кучли магнит бўрони кузатилаётгани сабаб икки суткадан сўнг шарқий ярим шардаги сейсмик минтақалардан бирида 7 магнитудадан юқори кучли зилзила бўлиш хавфи борлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мазкур хабарлар асоссиз эканини айтиб, фуқаролардан хавотирга тушмасликларини сўради.
Маълум қилинишича, сейсмик фаоллик магнит бўронига боғлиқ ҳодиса эмас. Шунингдек, зилзилани вужудга келиши мумкин бўлган аниқ вақт ва жойини прогноз қилиш имкони йўқ.
«ФВВ фуқаролардан асоссиз маълумотларга ишониб, хавотирга тушмасликларини сўраб қолади», дейилади хабарда.
Қўшимча қилинишича, ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг маркази томонидан олиб борилаётган ўрганишлар натижасига кўра Ўзбекистон ҳудудида кучли зилзилаларни кўрсатувчи аномал ўзгаришлар аниқланмаган.
Таъкидлаш жоиз, кеча, 31 май куни Қуёшнинг 4100 — доғида навбатдаги Х синфга яқин кучли чақнаш рўй берди. Бу доғдан ажралган плазма тўғридан тўғри Ер магнитосферасига йўналиш олди ва бугун, 1 июнда куннинг биринчи ярмида 5-6 баллик қизил хавфга эга магнит бўрони кузатилди. Тушдан эса кейин бу кўрсаткич 7-8 баллгача бориб етди.
«Куни кеча Қуёш сиртидаги кучли чақнаш шу қадар тез сайёрамизга етиб келди-ки, бунақаси яқин йилларда бўлмаган эди», деб ёзади иқлимшунос Эркин Абдулаҳадов.
Унинг сўзларига кўра, Қуёш шамоли ҳозир соатига 1000 км дан тез (одатдаги ўтмиш плазмаларидан 2,5 баробар тез) ҳаракат қилиб, чақнашдан ажралган плазмани Ер магнитосферасига давомли урилишига олиб келмоқда. Давомли 6-8 баллик магнит бўрони қўзғалиши эртага туш даврига қадар давомли кузатилиши мумкин. Чунки чақнашдан ажралган плазма жуда катта ва у сайёрамизни «кесиб» ўтмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг