Футзалчиларимиз Осиё Кубогини ғалаба билан бошлашди

Шу кунларда Таиландда футзал бўйича навбатдаги Осиё Кубоги баҳслари бўлиб ўтмоқда. Ушбу нуфузли мусобақада саралаш босқичларидан муваффақиятли ўтган қитъамизнинг 16 терма жамоаси ғолиблик учун кураш олиб бормоқда.
Қуръага кўра, Ўзбекистон терма жамоаси «В» гуруҳидан жой олган бўлиб, кейинги босқичга чиқиш учун Саудия Арабистони, Ироқ ва Австралияга қарши баҳс олиб бормоқда.
Кеча вакиллари мусобақа доирасидаги биринчи учрашувни Австралияга қарши ўтказди. Кескин курашларга бой ўтган ўйинда вакилларимиз 3:2 ҳисобида ғалабага эришди. Жамоамизга ғалабасини таъминлаган голларни Акбар Усмонов ва Дилшод Раҳматов рақиб дарвозасига киритди. Австралиянинг жавоб тўплари Уэйд Жовенали ва Тайлер Гарнер номига ёзилди.
Ўзбекистон — Австралия 3:2
Голлар: Акбар Усмонов 21, Дилшод Раҳматов 21, 36 — Уэйд Джовенали 5, Тайлер Гарнер 38.
Ўзбекистон: 12. Аббос Элмуродов, 4. Ихтиёр Ропиев, 6. Илҳомжон Ҳамроев, 8. Ҳусниддин Нишонов, 9. Элбек Тўлқинов.
Захира: Анваров, Ботиров, Адилов, Жўраев, Раҳматов (с), Усмонов, Ахметзянов, Ҳудойбердиев, Беркинов.
Австралия: 1. Доменик Бадолато. 5. Жордан Геррейро, 6. Уэйд Жовенали, 8. Даниэл Форнито, 10. Шервин Кешаварс Адели.
Захира: 2. Тайлер Гарнер, 3. Адам Стюарт Купер, 4. Доминик Кокс, 7. Скотт Роган, 9. Грант Линч, 11. Итан де Мело, 12. Аарон, 13. Майкл Коута, 14. Жейми Диб.
Ўзбекистон терма жамоаси 19 апрель куни Ироқ терма жамоасига, 21 апрель куни эса Саудия Арабистони терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Ҳар икки учрашув Тошкент вақти билан 19:00 да бошланади.
Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси футзал бўйича Осиё Кубокларида 4 марта кумуш, 5 марта бронза медалини қўлга киритган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
- Ўзбекистон терма жамоаси Қувайт билан 2 та ўртоқлик ўйини ўтказади
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг