Футбол. Миллий терма жамоа январь ойида Доҳада йиғин ўтказади
Фото: ЎФА
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Доҳада ўқув-машғулот йиғинини ўтказади, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси матбуот хизмати.
Унга кўра, Фабио Каннаваро бошқарувидаги Миллий жамоа 2026 йил 22 январдан 2 февралга қадар Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўқув-машғулот йиғинида иштирок этади. Йиғинга асосан маҳаллий ва ёш футболчилар жалб этилади.
Таъкидланишича, мазкур йиғин 2026 йилги Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш, терма жамоа таркиби учун муносиб захира футболчиларни шакллантириш ҳамда ёш ўйинчиларга имконият бериш мақсадида ташкил этилади. Йиғин давомида мураббийлар штаби футболчиларнинг жисмоний ва техник ҳолатини баҳолаб боради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йил 1 июнь санасида Жаҳон чемпионати мезбонларидан бири — Канада терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказиши ҳақида хабар берилган эди. Ушбу баҳс Канаданинг Эдмонтон шаҳрида ўтказилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- ICCI 2026: Янги Ўзбекистоннинг қурилиш салоҳияти – ғоялардан кенг кўламли ечимларгача
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг