Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлашга оид навбатдаги давлат гранти танлови эълон қилинди

2025 йил 8 октябрь куни Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Йиғилишда иккинчи давлат гранти танлови якунлари муҳокама қилиниб, учинчи танловни эълон қилиш масалалари ҳамда бир қатор фуқаролик жамияти институтларининг мурожаатлари кўриб чиқилди.
Танловда фуқаролик жамияти институтларидан жами 618 та ариза қабул қилиниб, Парламент комиссияси хулосасига кўра 66 та лойиҳа ғолиб деб топилди.
Мажлисда, шунингдек, 12 та йўналиш бўйича, шу жумладан коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги долзарб масалаларни ҳал этишга қаратилган навбатдаги давлат гранти танловини эълон қилиш бўйича қарор қабул қилинди. Ушбу танлов доирасида жами 5,8 млрд сўм маблағ ҳисобидан фуқаролик жамияти институтларининг лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш режалаштирилмоқда.
Фуқаролик жамияти институтлари ташаббуслари орқали ҳар бир ҳудуд ва соҳа кесимида маиший коррупция ҳолатларини келтириб чиқарадиган омилларни бартараф этишга қаратилган «Навоий тажрибаси»ни жорий этиш белгиланганлиги қайд этилди.
Тажриба доирасида ижтимоий сўровлар ўтказиш, аҳоли фикри ва жамоатчилик муносабатини ўрганиш, шу асосда лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш назарда тутилмоқда.
Шу билан бирга, Парламент комиссияси мажлисида фуқаролик жамияти институтлари томонидан амалга оширилаётган ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларнинг ижро ҳолати ва самарадорлиги, Жамоат фонди маблағларининг мақсадли сарфланиши ҳамда ҳудудларда сақланиб қолаётган муаммоларни ҳал этишда фуқаролик жамияти институтларининг фаоллигини янада ошириш масалалари ҳам муҳокама этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг