Фуқаро 440 миллион сўмлик табиий газни резина шланг ёрдамида ўғирлади (+видео)

14:36 12 Март 2025 Жамият
137 0

Республиканинг барча ҳудудларида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш бўйича назорат тадбирлари ўтказилмоқда, деб хабар берди «Hududgaztaʼminot» AJ расмий канали.

Тошкент шаҳар Сергели туманида «Hududgaz Poytaxt» газ таъминоти филиали ҳамда бошқа назорат тузилмалари ҳамда ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган рейд жараёнида қонунбузилиш ҳолати фош этилган.

Маълум бўлишича, Сергели тумани Само кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро ўз хонадонида иссиқхона ташкил қилган ҳолда табиий газ тармоғига резина шланг орқали уланган ҳолда ноқонуний фойдаланиб келаётгани маълум бўлди.

«Ҳолат юзасидан тегишли тартибда далолатнома тузилиб, сарфланган табиий газ ҳажми қайта ҳисоб-китоб қилинди ва 440 миллион 967 минг сўмлик зарар аниқланди», — дейилади хабарда.

Шунингдек, мазкур қонунбузилиш ҳолати бўйича барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилганлиги маълум қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?