Фитосанитария талаблари енгиллаштирилмоқда
Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”
Сенатнинг эллик тўртинчи ялпи мажлисида “Фитосанитария талаблари енгиллаштирилиши муносабати билан “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақида”ги Қонун кўриб чиқилди.
Қонун билан фитосанитария сертификатини ёки гувоҳномасини олиш талаб этилмайдиган карантин остидаги маҳсулотларни олиб киришда экспорт қилувчи хорижий мамлакатларнинг фитосанитария сертификатини ёки гувоҳномасини талаб этиш бекор қилинмоқда.

Шу билан бирга Қонунда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан карантин остидаги маҳсулотнинг ҳар бир туркумига алоҳида-алоҳида бериладиган карантин рухсатномаси мавжуд бўлган тақдирда, хорижий мамлакатлардан карантин остидаги маҳсулотларни олиб киришга йўл қўйилиши мустаҳкамланмоқда.
Қонунга киритилаётган ушбу қўшимча ва ўзгартириш ўсимликлар карантини қоидалари ҳамда фитосанитария талабларини енгиллаштиради.

Сенаторларнинг таъкидлашича, ушбу янгиликлар ички бозорларда асосий турдаги маҳсулотлар нархининг барқарорлигини таъминлашга, импорт ҳисобидан қопланадиган аҳолининг истеъмол талаби юқори бўлган маҳсулотларни олиб киришда тадбиркорлик субъектларига имкониятлар яратишга хизмат қилади.
Муҳокама якунида Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.


Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Исроил зарбалари оқибатида Ғазода 90 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг