Филиппинда яна кучли зилзила содир бўлди
Иллюстратив фото
Филиппин вулқонология ва сейсмология институти маълумотларига кўра, сешанба куни Филиппинда янги кучли зилзила содир бўлган. Бу сафар ер силкинишининг кучи пойтахт Манила жануби-ғарбидаги Лубанг ороли яқинида магнитудаси Рихтер шкаласи бўйича 5,9 га етган. Зилзила ўчоғи 60 километр чуқурликда қайд этилган.
Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумотлар йўқ. ABS-CBN хабарига кўра, зилзила Манилада ҳам сезилган ва ходимлар ўз биноларни тарк этишга мажбур бўлган ва поездлар қатнови тўхтатилган.
Шу йилнинг 2 декабрь куни Фииппиннинг Жанубий Суригао музофотида 7,4 магнитудали кучли зилзила содир бўлиб, камида икки киши ҳалок бўлган ва тўққиз киши жароҳатланган эди. Ҳозиргача бу ерда беш магнитудадан юқори бўлган даврий қолдиқ тебранишлар, шунингдек, алоҳида зилзилалар қайд этилиб турибди.
Шунингдек, 17 ноябрь куни Филиппиннинг Минданао ороли жанубида 6,8 магнитудали кучли зилзила содир бўлди. ОАВ маълумотларига кўра, камида тўққиз киши ҳалок бўлган, 15 киши жароҳат олган. Юзга яқин уй вайрон бўлган, яна 729 та бино ва иншоотга зарар етган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг