Фермер хўжаликларига 1,9 млрд. сўмдан ортиқ солиқларни бўлиб тўлаш имкони берилди
Фермер хўжаликларига 2023 йил 1 июнь ҳолатига шаклланган сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ қарзини 12 ой мобайнида тенг улушларда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилган.
Қарорга мувофиқ, Солиқ қўмитаси томонидан солиқ қарзини бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш тўғрисидаги аризалар электрон тарзда қабул қилиниб, 5 кун муддатда кўриб чиқилмоқда.
2023 йил 1 октябрь ҳолатига 209 та корхонага умумий миқдори 1,9 млрд. сўмдан ортиқ солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш имкони берилди.
Солиқ тўловчилар мазкур имкониятдан фойдаланиш учун my3.soliq.uz порталидаги хизматлар менюсидан “Солиқ қарзларини бўлиб-бўлиб тўлаш ёки кечиктириш” хизмати орқали электрон ариза юборишлари мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг