Фермер хўжаликлари фаолияти кафолатларини таъминлаш ҳолати юзасидан Бош вазир ўринбосарининг ахбороти эшитилди

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Олий Мажлис Сенатининг йигирма бешинчи ялпи мажлисида Фермер хўжаликлари фаолияти кафолатларини таъминлаш ҳолати юзасидан Бош вазир ўринбосари Ш. Ғаниевнинг ахбороти эшитилди.

Йилдан йилга фермер хўжаликларининг мамлакат иқтисодиётидаги ўрни ўсиб бормоқда. Жумладан республикадаги меҳнатга яроқли аҳолининг 25 фоиз қисми ушбу соҳада банд. Фермерлар томонидан етиштирилаётган 80 турдан ортиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 66 та мамлакатга экспорт қилинмоқда.
Шу билан бирга, фермер хўжаликлари фаолиятининг ҳуқуқий кафолатларини таъминлашда бир қатор муаммо ва камчиликлар мавжудлиги айтиб ўтилди.

Жумладан, бугунги кунда фермер хўжаликлари фаолиятига оид статистик маълумотларни шакллантиришда ягона амалиёт мавжуд эмаслиги, ўнга яқин давлат органлари ва ташкилотлари томонидан статистик маълумотлар юритилаётганлиги боис фермер хўжаликлари сони, уларга ажратилган ер майдонлари ва бошқа статистик маълумотлар ўртасида тафовутлар мавжудлиги таъкидланди.
Бу, ўз навбатида, фермер хўжаликлари тўғрисида аниқ маълумотларни шакллантириш, уларнинг фаолиятидаги муаммоларни тўғри таҳлил қилиш имконини бермаяпти.

Фермер хўжаликлари билан суғурта шартномасини электрон тартибда расмийлаштириш имкони мавжуд эмас, шунингдек, суғурта ҳодисаси юз берганда қопланиши лозим бўлган суғурта пулини белгилашда ўртача ҳосилдорлик кўрсаткичини шакллантиришнинг ягона амалиёти ва услубиёти ишлаб чиқилмаган.

Шунингдек, фермерларнинг кредит кафолати сифатида ерга бўлган ҳуқуқидан фойдаланиш механизмлари мавжуд эмаслиги оқибатида фермернинг инвестицион фаоллиги сустлашмоқда.
Шу боис ерга эгалик ҳуқуқи билан боғлиқ муносабатларни янада такомиллаштириш ҳамда ер муносабатларини ҳақиқий бозор муносабатлари даражасига етказиш лозимлиги қайд этилди.
Муҳокамалар сўнгида Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Сардобанинг сири нимада?
- Тошкентда «Иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви соҳаларида илғор тадқиқотлар» мавзусидаги халқаро илмий симпозиум ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг