Федерико Вальверде «Реал Мадрид»ни тарк этиши мумкин
«Реал Мадрид» клубининг уругвайлик етакчи футболчиси Федерико Вальверде жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда «El National» нашри хабар берди.
Манбада ёзилишича, Федерико Арбелоа уни қанот ҳимоячиси сифатида ўйнатаётганидан норози. У ўзи учун қулай бўлган марказий ярим ҳимояда ўйнашни хоҳлайди.
Вальверде жамоада мураббий алмашганидан кейин ҳам ҳеч қандай ўзгаришни сезмади. Хаби Алонсо ҳам уни қанот ҳимоячиси сифатида ўйнатиб келган эди. Шу сабаб футболчи «Алонсони кетказиш кампанияси»нинг етакчиларидан бири бўлган.
Агар бу ҳолат ўзгармаса, футболчи жамоадан кетмоқчи. Айни пайтда унга «Ливерпуль» ва «Манчестер Юнайтед» клубларидан таклифлар бўлмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг