Фаррух Усмонов Япония императорининг ордени билан тақдирланди

Пойтахтимиздаги Япониянинг Ўзбекистондаги элчиси қароргоҳида Ўзбекистон Бадиий академияси тизимидаги Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройи директори Фаррух Усмоновга Япония императорининг “Чиқаётган қуёш, олтин ва кумуш нурлари” oрденини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.
Орденни Япониянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Хатори Такаши жаноблари топширди. Maзкур орден юқори даражадаги мукофот бўлиб, ўз соҳасида юқори натижаларга эришган шахсларгина бу орденга муносиб топилади.
Taдбирда сўзга чиққан элчи Xaтори Такаши жаноблари император ордени Ф.Усмоновга ўтган йиллар давомида Ўзбекистонда япон маданиятини оммалаштириш ва икки давлат ўртасидаги маданий алмашинув ва ижодий ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган катта ҳиссасининг эътирофи сифатида берилганини қайд этди.
Абдували СОЙИБНАЗАРОВ
(“Халқ сўзи”).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг