Фарғонанинг инвестициявий салоҳияти Хитойда намойиш этилди
Хитой Халқ Республикасининг Шенси провинциясида «Бир макон, бир йўл» халқаро ҳамкорлик ташаббуси доирасида бизнес-форум ва савдо ярмаркаси бўлиб ўтди.
Тадбирда Хитой, Россия, Япония, Покистон, Мексика каби дунёнинг 12 мамлакатидан элчилар, ҳудудий бошқарув органлари раҳбарлари ҳамда йирик тадбиркорлик субъектлари вакилларидан иборат 4 минг нафардан зиёд иштирокчи офлайн ва онлайн тарзда иштирок этди.

Унда Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Иқболжон Эргашев томонидан вилоятнинг инвестициявий ҳамда савдо-иқтисодий салоҳияти бўйича тақдимот ўтказилди.
Форум доирасида Хитойнинг аҳолиси қарийб 5 миллион нафардан зиёд бўлган Вейнан шаҳри халқ ҳукумати ҳамда Фарғона вилоятининг Қува тумани ҳокимлиги ўртасида онлайн тарзда Инвестициявий, савдо-иқтисодий ҳамкорлик юзасидан англашув меморандуми имзоланди.
Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, шу йилнинг июнь ойида 200 нафарга яқин тадбиркордан иборат Хитой делегациясининг Фарғона шаҳрига ташрифи кутилмоқда. Ташриф давомида Фарғона-Хитой тадбиркорлари иштирокида бизнес-форум ташкил этилиши режалаштирилган.
Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевни Янги йил билан қутлади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг