Фарғоналик миришкор вертикал усулда тарвуз етиштирди
Фото: Халқ сўзи
Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани «Кўл элаш» маҳалла фуқаролар йиғинида каттаю кичик Юсуфжон Эргашевга миришкор томорқачи дея таъриф беради. У оила аъзолари билан томорқачиликда доимо янгиликлар яратишга, инновацион ғоялардан фойдаланишга ҳаракат қилади. Навбатдаги тажриба эса маҳалладошларни янада ҳайратлантирди – Юсуфжон ака томорқасида тарвузни интенсив – вертикал усулда экиб етиштирди.
— Бу усул ёрдамида 20 сотих майдонни эгаллайдиган кўчатлар атиги икки сотих ерда парваришланди, — дейди миришкор. — Дастлабки йилнинг ўзида ўртача 10 тонна ҳосил – 30-35 миллион сўм даромад олишни кўзлаяпмиз.

Бунинг учун бор-йўғи 1,5 миллион сўм харажат қилинди. Айтганча, оила аъзолари тажрибали агрономлар билан ҳамкорликда кўчатни маҳаллий биогумус ёрдамида озиқлантирди. Ҳосил пишгунча қадар икки марта минерал ўғитдан фойдаланилди.
Миришкор оила аъзолари келгуси йили янада эртароқ ва кўпроқ майдонда вертикал усулда тарвуз етиштириш ҳамда ушбу тажрибани оммалаштиришни режалаштирмоқда.
Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг