Фарғонадаги метан «заправка»да «Матиз» портлади (+видео)

16:31 15 Апрель 2025 Жамият
143 0

Ижтимоий тармоқларда Фарғонадаги метан «заправка»да «Матиз« портлагани ҳақидаги видеотасвирлар кенг тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумот берди.

Билдирилишича, бугун, 15 апрель куни соат 12:20 да Марғилон шаҳар «Шолдирама» МФЙ «Алишер Навоий» кўчасида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида «Матиз» автомобилига ўрнатилган пропан газ баллони ичига метан гази тўлдириш пайтида портлаш содир бўлган.

ФВВ маълумотларига кўра, мазкур ҳолат натижасида ёнғин келиб чиқмаган. Портлаш оқибатида жабрланганлар ҳамда ҳалок бўлганлар аниқланмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл тумани «Гулистон» МФЙ ҳудудидаги устахонада «МАН» русумли юк автомобилининг ёнилғи бакида пайвандлаш ишлари олиб борилиши оқибатида портлаш юз берган эди. Мазкур портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар аниқланмаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?