Фарғонадаги мактабда эркак бегона аёлни аёвсиз калтаклади
Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Марғилон шаҳридаги мактабда фарзандининг ортидан келган эркак бошқа бир ўқувчининг онасини калтаклагани тасвирланган видео тарқалди. Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси мазкур воқеа юзасидан муносабат билдирди.
Маълумотларга кўра, Марғилон шаҳридаги 25-мактабда икки нафар ўқувчи ўзаро тортишиб қолган ва уларнинг жанжали боис мактабга келган ота ҳамда она ҳам ўзаро жанжаллашиб кетган.
Бошқарма томонидан ушбу нохуш ҳолат тегишли тартибда ўрганилмоқда.
Қайд этилишича, воқеа юзасидан жанжаллашган фуқароларнинг аризасига асосан ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг