Фарғонадаги компьютер ўйинлари клубида оммавий жанжал чиқарганлар қамоққа олинди
Видеодан кадр
Фарғона шаҳар Офтоб кўчасида жойлашган «Верона» номли компьютер ўйинлари клубида оммавий жанжал чиқарган шахслар қамоққа олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 21 февраль куни Фарғона шаҳар Маърифат кўчасида яшовчи 27 ёшли Валломов Отабек Бахтиёржон ўғли танишлари: М.Ғ., М.Қ., Н.М., М.О. ва Ҳ.М. билан бир гуруҳ бўлиб, мазкур ўйингоҳда жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, жамоат жойида бақир-чақир қилиб, жамоат тартибини ва мижозларнинг тинчлигини бузиб, шовқин солган.
Клуб иш юритувчиси Х. уларни тартибга чақирган пайтда «муштумзўрлар» жанжал чиқариб, клуб ходимини уриб, тан жароҳати етказган. Бу ҳам етмагандек, Отабек Валломов ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, жанжалнинг олдини олишга уринган М. ва С.га ҳам қаршилик кўрсатиб, уларни ҳам дўппослаб, турли даражадаги тан жароҳатлари етказган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Валломов Отабек Бахтиёржон ўғли ҳамда унинг беш нафар шерикларига нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси иккинчи қисми «б» ва «к» бандлари (ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан шахсга ёки унинг яқин қариндошларига нисбатан бир гуруҳ шахслар томонидан қасддан баданга оғир шикаст етказиш), шунингдек, ЖКнинг 277-моддаси, учинчи қисми «г» банди (безорилик ҳаракатларининг олдини олиш чорасини кўрган бошқа фуқароларга қаршилик кўрсатиб содир этилган безорилик ҳаракатлари) билан жиноят иши қўзғатилган.
Айни вақтда Отабек Валломов қўлга олиниб, унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Якунига кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади, дейилади хабарда.
Фарғона вилояти ИИБ «Валломов Отабек ҳамда унинг шерикларидан жабрланган» фуқаролардан қуйидаги рақамларга мурожаат қилишни сўраган:
- +998950236320;
- +998732440269;
- ёки 102.
Таъкидланишича, хабар қилган фуқароларнинг шахси сир сақланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
- Берлинда Наврўз: Янги Ўзбекистон маданиятининг жаҳон саҳнасидаги муносиб тақдимоти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг