Фарғонада тўй кортежида сохта пул сочган йигит қамалди
Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда бир йигит автомобиль люкидан танасини чиқариб, пул сочгани тасвирланган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона вилоят ИИБ муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ҳолат Фарғона вилояти Бешариқ туманида содир бўлган бўлиб, воқеа юзасидан тўпланган ҳужжатлар Жиноят ишлари бўйича Бешариқ тумани судида кўриб чиқилган.
Манбага кўра, суд ҳукми билан пул сочган йигит Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида (майда безорилик) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилган. Унга нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Суд давомида айбланувчи қилган ишидан пушаймон эканлигини билдирган.
“Акамнинг тўйида кортежда люкдан чиқиб пул сочгандим. Хатти-ҳаракатим нотўғрилигини тушунтиришди. Қилган ишимдан қаттиқ пушаймонман. Тенгдошларимга ҳам тавсия қилмайман”, деган у.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг