Фарғонада «Таълим ва касб – куз 2024» XXVI халқаро кўргазмаси ўтказилди

15:33 18 Октябр 2024 Маданият
762 0

Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номидаги вилоят театр-концерт саройида «Таълим ва касб – куз 2024» XXVI халқаро кўргазмаси кўтаринки кайфиятда ўтказилди.

Халқаро кўргазмада хориждан келган 20 га яқин олий таълим муассасалари мутасаддилари талабалар, техникум, коллеж ва касб-ҳунар мактаби ҳамда умумий ўрта таълим мактаби битирувчилари учун ўз кўргазмаларини намойиш этишди.

— Европа, Осиё қитъасининг бир қатор нуфузли университетлари кўргазмаси эътиборимизни тортиб, олий ўқув юртлари вакиллари билан бу ерда яратилган шароитлар, ўзига хос афзалликлар хусусида суҳбатлашдик,—дейди Фарғона шаҳридаги 14-умумий ўрта таъли мактабининг 11-синф ўқувчиси Мадина Аҳмедова.—Мутасаддилар хорижлик талабалар учун мавжуд қулайликлар, у ерда таълим олаётган ўзбекистонлик талабалар ҳақида тўлиқ маълумот беришди.

Албатта, бугунги кунда мамлакатимиз ёшлари учун дунёнинг нуфузли олий таълим даргоҳларида ўқиш учун имкониятлар етарли. Бугун синфдошлар билан қизиқишларимизга мос олий таълим муассасалари ўқув дастурлари билан танишиб, келажагимиз учун аниқ режа-мақсадларни белгилаб олдик.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?