Фарғонада светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланган «Cobalt» 3 та машина билан тўқнашди

Фото: Фарғона ЙҲХБ
Фарғонада светофорни тақиқловчи ишорасига амал қилмаган ҳайдовчи йўл-транспорт ҳодисаси содир этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, кеча, 6 апрель куни соат 21:40 ларда Фарғона шаҳаридаги «Фарғона» ва «Қўқон» кўчалари кесишган чорраҳада 2003 йилда туғилган Н.Х. «Cobalt» автомобилини бошқариб келиб, светофорни тақиқловчи қизил чироғида ҳаракатланган.
Натижада ўз йўналишида яшил чироқда ҳаракатланаётган А.С. бошқарувида бўлган «Lacetti» русумли автомобиль ва қарама-қарши йўналишда тўхтаб турган «Lacetti-2» ва «Damas» русумли автомобиллар билан тўқнашиб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Дастлабки маълумотга кўра йўл-транспорт ҳодисаси оқибатда «Lacetti-2» русумли автомобилининг бир нафар йўловчиси тан жароҳати олиб шифохонага юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг