Фарғонада қарийб 600 миллион сўмлик табиий газни ўғирлаган «заправка» фош бўлди

18:18 02 Май 2025 Жамият
194 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилояти Учкўприк тумани бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Терговга қадар текширувда маълум бўлишича, «Ш.о.» МЧЖ масъул шахслари автомобилларга газ тўлдириш шохобчасига ўрнатилган газ ҳисоблагичга ташқи таъсир ўтказиб, тижорат мақсадида 331,7 минг куб метр табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келган.

Мазкур қонунбузилиш натижасида давлат ва жамият манфаатларига 597,2 миллион сўм миқдоридаги зарар етказилгани аниқланган.

«Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», — дейилади департамент хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?