Фарғонада қарийб 5 минг қути акциз маркасиз тамаки савдосининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фурқат тумани ва Қўқон шаҳри бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Унда айтилишича, ўтказилган тезкор тадбир давомида, қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро Ф.Д. Қўқон шаҳри, «Навбаҳор» кўчасида автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси олдида фуқаро М.Х.га хорижда ишлаб чиқарилган, 6 турдаги жами 3 минг 720 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотини 55 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Шу каби яна бир ҳолат департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси ҳамда Божхона органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ҳам аниқланган.
Унга кўра, қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро Ш.Ҳ. Риштон тумани, «Деҳқонобод» МФЙ ҳудудидаги хонадонидан умумий баҳоси 69 миллион сўмлик хорижда ишлаб чиқарилган 2 турдаги жами 1 минг 250 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини Қўқон шаҳрида ўтказиш мақсадида олиб кетаётган вақтида ашёвий далилла билан ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Сардобанинг сири нимада?
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг