Фарғонада қалин туман сабаб бир қанча машина ЙТҲга учради
Видеодан кадр
Тошкент—Ўш автомобиль йўлининг Фарғона вилояти ҳудудидан ўтган қисмида бир нечта автомашиналар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати ушбу ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Билдирилишича, кеча, 29 ноябрь куни тонгда Ёзёвон, Олтиариқ, Учкўприк, Бувайда ва Данғара тумани ҳудудларидан ўтган халқаро аҳамиятдаги А373 Тошкент—Ўш автомобиль йўлида бир нечта машиналар ўзаро тўқнашиб кетган. Бунга қалин туман тушиб, кўриш масофаси қисқаргани сабаб бўлган.
Вилоят ЙҲХБ ҳайдовчиларга мурожаат қилиб, ҳушёр бўлишни, оралиқ масофани сақлашни, белгиланган тезликдан ошмасликни ҳамда туман кучайса, зарур бўлмаса, йўлга чиқмасликни сўраган.
Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Исмоил Шариповнинг «Халқ сўзи»га маълум қилишича, ЙТҲ 4 та машина иштирокида юз берган. Ҳодиса оқибатида 1 киши тан жароҳати олган, вафот этганлар йўқ. Тан жароҳати олган фуқарога биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг