Фарғонада «Nexia-2» билан тўқнашган «Москвич» иккига бўлиниб кетди
Фото: Фарғона ЙҲХБ
Фарғона вилоятининг Бағдод туманида «Nexia-2» ва «Москвич» ўртасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати хабар хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа 2025 йил 28 ноябрь куни соат 15:00 атрофида Бағдод туманидаги «Чуваланчи» МФЙ ҳудудидан ўтган 40В088 «Янгиқўрғон қишлоғи» йўлида юз берган.
Маълумотларга кўра, «Москвич 412» автомобили йўлнинг белгиланмаган қисмидан ортга қайрилаётган пайтда унинг ортидан келаётган «Nexia-2» автомобили келиб урилган.
Тўқнашув оқибатида «Москвич» иккига бўлиниб кетган, «Nexia-2» автомобили ҳам жиддий шикастланган. Юз берган мазкур ҳодиса даҳшатли бўлсада, ҳар иккала машина ҳайдовчилари фақат енгил тан жароҳати олган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан туман ИИБ ЙҲХБ терговга қадар текширув ҳаракатларини олиб бормоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Reuters: Асаднинг Москвадаги тарафдорлари Сурияда қўзғолон режалаштирмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг