Фарғонада «Nexia-1» уч нафар мактаб ўқувчисини уриб кетди

23:15 16 Октябр 2025 Жамият
265 0

Фото: Фарғона ЙҲХБ

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида «Nexia-1» уч нафар мактаб ўқувчисини уриб юборди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, воқеа бугун, 16 октябрь куни соат 12:30 ларда Марғилон шаҳар «Б.Марғилоний» кўчасида жойлашган 33-сонли умумтаълим мактаби қаршисида юз берган. Уч нафар ўқувчи ушбу кўчадаги тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган вақтида 27 ёшли ҳайдовчи «Nexia-1» русумли транспорт воситасида уларни уриб кетган.

Дастлабки маълумотларга кўра, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 1 нафар ўқувчи даволаниш учун шифохонага юборилган, 2 нафарига эса биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Билдирилишича, ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?