Фарғонада маънавият фестивали
Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Фарғона вилоятида мамлакатимиз мустақиллигининг 33 йиллиги олдидан «Биз бир бўлсак ягона халқмиз – бирлашсак Ватанмиз!» шиори остида Маънавият фестивали бўлиб ўтмоқда.
Фарғона вилояти ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, маданият вазирлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, «Маърифат» тарғиботчилар жамияти ҳамкорлигида ўтказилаётган тадбирлар доирасида вилоят бўйлаб пойтахтдан ташриф буюрган таниқли ижодкор ва санъаткорлар, олимлар иштирокида турли учрашувлар ташкил этилмоқда.
— Фестиваль давомида «Ватан мадҳи» концерт дастури, «Мутолаа марафони», «Энг маънавиятли маҳалла» танлови, «Маърифат тур», «Зиёлилар форуми», «Уч авлод учрашуви», «Оила – маънавият қўрғони», «Миллий бирдамлик» каби китобхонлик, спорт мусобақалари ҳамда ижтимоий лойиҳалар бўлиб ўтмоқда, — дейди Маънавият ва маърифат маркази Фарғона вилояти бўлими раҳбари Маъсуджон Сулаймонов. — Юзма-юз мулоқотлар ҳамюртларимизнинг бугунги ислоҳотлар жараёнидаги фаоллигини ошириб, дахлдорлик туйғусини юксалтиришига ишонамиз.
Хусусан, Марғилон шаҳридаги «Дўстлик», «Бахрин» ва «Саховат» МФЙда ўтказилган тадбирларда театрлаштирилган бадиий дастур ташкил этилди, қатнашчилар қадрдон куй-қўшиқлар, шеърий мушоирадан баҳраманд бўлишди.
«Инсон қадри» лойиҳаси доирасида Марғилон шаҳрида истиқомат қилувчи бир гуруҳ нуронийлардан хабар олиниб, уларга юксак ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг