Фарғонада кучли сел кўчаларни қум-шағалга тўлдирди
Фото: «Ўзгидромет»
Кеча, 25 июль куни Фарғона вилояти Фарғона туманидаги Шоҳимардон маҳалласи ҳудудида сел оқимлари кузатилди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат тахминан 15:30 атрофида жала ёмғири ва дўл ёққан. Оқибатда «Қурқул» ва «Букан» сел йўлидан аҳоли ва ҳудудларга зарар етказмаган ҳолда 1,5−2 м3/с сел оқими оқиб тушган. Тошқин суви аҳоли ва ҳудудларга зарар етказмаган ҳолда сел йўлидан оқиб ўтган.
Шунингдек, Шоҳимардон МФЙ ҳудудида жойлашган «Тош» сел йўлидан соат тахминан 15:30 ларда жала ёмғир ва дўл ёғиши натижасида 4-5 м3/с сел оқимлари вужудга келиб, қишлоқ врачлик пункти биносини ертўласи ва ҳовлиси ҳамда 2 та аҳоли ҳовли жойларига қум-шағал кирган, шунингдек йўл четида турган 2 та автомобилнинг атроф қисми қисман қум-шағал билан қопланган.
Ҳозирда туман ФВДТ хизматлари куч ва воситалари жалб этган ҳолда махсус техникалар ёрдамида сел оқибатларини бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқда. Сел оқимлари натижасидан фуқаролар ўртасида жабрланганлар йўқ.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг