Фарғонада фуқаро сув таъминоти ходимини уриб жағини синдирди
Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда сув таъминоти ходими ва фуқаро ўртасида жанжал юзага келгани тасвирланган видеолар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан «Фарғона сув таъминоти» АЖ ахборот хизмати маълумот берди.
Билдирилишича, воқеа Фарғона вилояти Марғилон шаҳри Сармазор МФЙ ҳудудида содир бўлган. Ушбу маҳалладаги хонадонлардан бирида яшовчи фуқаронинг истеъмол этилган ичимлик сувидан 1,7 млн сўм миқдорида қарздорлиги мавжудлиги аниқланган.
Мавжуд қарздорликни ундириш мақсадида «Фарғона сув таъминоти» АЖ Марғилон шаҳар бўлими аҳоли назоратчиси Х.А. истеъмолчи хонадонига борган. Мулоқот жараёнида юзага келган жанжал оқибатида назоратчи Х.А.нинг пастки жағ қисми синиб, унга оғир тан-жароҳати етказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг